Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

„Уруш ҳаром қилинган ой уруш ҳаром қилинган ой муқобилида бўлади. Ҳурматлар (бузилса, риоя қилинмаса) қасос (олинади). Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг. Ва Оллоҳдан қўрқингиз! Билингларки, Оллоҳ ўзидан қўрқувчилар билан биргадир“.          [2:194]
Ўша пайтларда шаҳри ҳаромда уруш қилиш мумкин бўлмаган. Оллоҳ Таоло бу оятда, мушриклар сизларга шаҳри ҳаромда уруш қиладиган бўлса, сизлар ҳам урушаверинглар, сизларга қандай тажовуз қилишса, сизлар ҳам уларга ўшандай тажовуз қилинглар, деб баён қилади. Бундан мақсад кофирлардан нима иш содир бўлса, унинг муқобилига ўшандай ишни қилишдир. Оллоҳ Таоло мушриклар билан бўладиган муомаладаги қоида шаҳри ҳаромга шаҳри ҳаром деб, орқасидан, тақиқланган ишларда қасосдир, дейди. Яъни тақиқланган ишлар борасида душман нима иш қилса, ўша иш қилинади. Кейин бу қоидани қисмларга ажратиб, сизларга қандай тажовуз қилишса, унинг муқобилига сизлар ҳам ўшандай тажовуз қилинглар, дейди. Демак, бу ердаги мавзу жондан бошқа жойга шикаст етказиш жиноятининг жазоси мавзуси эмас, балки мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги уруш мавзусидир. Бунга далил шу оятдан аввалги унга алоқадор бўлган оятлардир. Оллоҳ Таоло айтади:


}وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ + وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ وَلاَ تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتَّى يُقَاتِلُوكُمْ فِيهِ فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْ كَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ + فَإِنِ انتَهَوْا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ + وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنْ انتَهَوْا فَلاَ عُدْوَانَ إِلاَّ عَلَى الظَّالِمِينَ + الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ {
„Сизларга қарши урушувчилар билан Оллоҳ йўлида жанг қилингиз. Ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз Оллоҳ тажовузкорларни севмайди. Уларни (сизлар билан уруш олиб бораётганларни) топган жойингизда ўлдирингиз ва сизларни (қувиб) чиқарган жой (яъни Макка)дан уларни ҳам қувиб

 

141-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222